Жорий йил 4 июл куни, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги «Довуд ота» чегара божхона пости ходимлари томонидан атир ичида марихуана наркотик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Яъний, «Тойота» русумли автомашинада чегарадан ўтиб кириб келаётган фуқаро Н.К. га тегишли, ташқи кўриниши «граната» шаклидаги эркаклар атири божхона ходимларининг эътиборини тортиб, ушбу атирни кўздан кечириш пайтида ўнинг ичига яшириб қўйилган яшил рангли, ўткир ҳидли, соф оғирлиги 1,84 грамм бўлган «Марихуана» наркотик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирги пайтда ушбу ҳолат буйича терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
– Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан божхона тўламларини ўндириш ҳамда божхона соҳасига оид қонунбузарликларни аниқлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда,-дейди бошқарманинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа гуруҳи катта инспектори Н.Хожанов. – Бошқарма томонидан контрабанда жиноятининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўз натижасини кўрсатмоқда.
Жумладан, ярим йил якунига кўра бошқарма томонидан 87 миллиард 542 миллион сўм миқдоридаги маблағ давлат бюджетига ўндирилиб, белгиланган прогноз 103 фойизга бажарилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида 887 божхона қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, баҳоси 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган товарлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
А.Жиемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.