Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Япония элчихонасига ташриф буюрди

22 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги Япония элчихонасига ташриф буюрди. Дипломатик ваколатхонада Император Наруҳитонинг тахтга ўтириши муносабати билан қутлов китоби очилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари дўст япон халқини катта аҳамиятга эга воқеа ва “Рэйва” янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади. Император Наруҳитога сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ҳукмронлик даврининг узоқ йиллар давом этишини тилади.
Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси Нобуаки Ито ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига Япония ҳаётидаги тарихий воқеа сабабли япон халқига йўллаган табрик ва илиқ тилаклари учун миннатдорчилик изҳор этди.

 

Ўз