Кеча 3 апрель куни дунёда нималар рўй берди?

Тайван. Тайдун вилоятида 5,1 магнитудаги ер силкиниши юз берди.
Буюк Британия. Brexit лойиҳаси бўйича юзага келаётган зиддиятлар таъсирида мамалакат парламент вакилларидан бири Крис Хитон-Харрис истеъфога чиқди.
Венесуэла. Мамлакт АОВ ўзини вақтинчалик Венесуэла президенти деб эълон қилган Хуан Гуаидо устидан жиноий иш бошланганлигини маълум қилди.
Қозоғистон. Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида ўзининг илк хорижий сафарини амалга ошириб, Россия Федерациясига келди.
Испания. Каталонияда 4,2 магнитудаги ер силкиниши юз берди.

 

З.Мирзабоева, ЎзА