ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5697-сон Фармонига мувофиқ Баҳромжон Тураевич Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.

 

ЎзА