Бангладеш халқига ҳамдардлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, Президент Абдул Ҳамид ва Бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
ЎзА