Маҳаллий тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилди

Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга 2022 йил 1 январга қадар имтиёзлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилардан озод этилди:
• “Ўзбекэнерго” АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловларидан;
• электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан.​​

 

ЎзА