АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шенахен Бағдодга АҚШ қўшинларининг Ироқдаги фаолиятини муҳокама қилиш мақсадида эълон қилинмаган ташриф билан келди.
“Биз ҳукуматнинг таклифига биноан Ироққа ташриф буюрдик ва бизнинг мақсадимиз – Ироқнинг хавфсизлик соҳасини ривожлантиришдир“, деди Шенахен сешанба куни Ироққа қилган илк сафари чоғида.
Пентагон раҳбари Ироқ Бош вазири Адел Абдул Маҳдий билан учрашиши кутилмоқда. Ушбу учрашувда Ироқ масалаларидан ташқари АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш муҳокама қилинади.
Сал аввал АҚШ Президенти Дональд Трамп Бағдоддаги Айн ал-Асад ҳаво базасида қўшинлари сақлаб қолиниши ҳақида гапириб, бундан мақсад – минтақада муаммо келтириб чиқараётган Эронни кузатиб туриш эканини айтган эди.