Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентдан Евроиттифоқ билан битим тузишга эришиши учун вақт сўради. Associated Press хабарига кўра, қуйи палата котиби Жеймс Брокеншир қонун чиқарувчи орган 27 февралга қолмай мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишига оид қарор қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқади, бунга қадар ўзаро битим бўйича келишувга эришилиши лозим, лекин айни пайтда бу борада маълум зиддиятлар мавжуд.
ЎзА