Ўзбeкистон ва Тожикистон давлатлараро чeгара чизиғини дeмаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқдалар

2019-йилнинг 21-27-январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида тегишли норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди. Бунинг асосида демаркация ишларини ўтказиш учун ҳудудларда давлат чегараси чизиғини аниқлаш бўйича музокаралар жараёнини бошланади.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Тадбир якунига кўра Баённома имзоланди.​​

 

ЎзА