Йилнинг энг яхши адлия бўлими ва ходими аниқланди

Адлия вазирлиги 2018 йил якунларига кўра “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинациялари бўйича танлов ўтказди.

Икки босқичда ўтказилган танлов хизмат вазифалари ва мажбуриятларини намунали бажараётган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва адлия ходимларининг фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган. Биринчи босқичда ҳудудий адлия бўлимлари даражасида энг яхшилар аниқланган бўлса, иккинчи босқичда республика миқёсида мутлақ ғолиблар сараланди.

“Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинациясида 1-ўрин Наманган вилояти Экспертиза бўлими бошлиғи Сардорбек Азизовга, 2-ўрин Хоразм вилояти Экспертиза бўлими бошлиғи Раҳмон Сатторовга, 3-ўрин эса Сурхондарё вилояти Экспертиза бўлими етакчи маслаҳатчиси Сайқалбек Аллаёровга насиб этди.

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” деб эса Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлими, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани адлия бўлими ва Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани адлия бўлими эътироф этилди.

Ғолиблар адлия вазири томонидан тасдиқланган махсус диплом ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди:

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб борилади.

photo_2019-01-17_17-16-07.jpg

photo_2019-01-17_17-16-11.jpg

 

ЎзА