2019 йилнинг 11-17 январь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида келтирилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон –Туркманистон давлат чегараси демаркацион лойиҳа чизиғининг ўтиши бўйича томонларнинг таклифлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон – Туркманистон давлат чегарасида бажариладиган демаркацион ишлар тақсимоти жадвали кўриб чиқилган ва келишиб олинган.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида ўтиб, учрашув якуни бўйича тегишли байённома имзоланган.
Маълумот ўрнида, мамлакатимизнинг Туркманистон билан чегараси узунлиги 1 минг 600 километрдан ортиқни ташкил этади.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА