Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қолди. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, аниқ ташхис қўйилиб, вақтида Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб борилган.
Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев кўрикдан ўтказиб, операция амалиётини амалга оширган. Операция жуда мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соат давом этган.
Аниқ берилган маълумотларга кўра, П.Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ҳозирда бемор Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жонлантириш бўлимида ётибди. Малакали шифокорлар унинг ҳаёти билан курашмоқда.

 

Г.Бобоева, ЎзА​​