“Бунёдкор”ни кимлар тарк этди?

Янги мавсум олдидан Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси таркиби сезиларли даражада ўзгарадиган кўринади. Боиси, жамоани бош мураббий Миржалол Қосимов тарк этди. Энди у Олмалиқнинг АГМК клубини бошқаради.
 
Ўз навбатида жамоа таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жумладан, ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов (20-рақамда), дарвозабон Суҳроб Султонов (32) ҳамда ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев (5) “қалдирғочлар”ни тарк этиб, янги мавсумда АГМК жамоаси таркибида тўп сурадиган бўлишди. Жамоанинг сербиялик легионери Филипп Райевац (99) эса аллақачон мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” билан шартнома имзолаб бўлди.
Бундан ташқари, чап қанот ҳимоячиси, ёш ва умидли футболчи Акром Комилов (4) ўз тақдирини жамоанинг принципиал рақиби бўлмиш “Пахтакор” билан боғлашга қарор қилди. Шунингдек, марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов (2) ҳам “шерлар” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Дарвоқе, “қалдирғочлар” бошқарувини мамлакатимиздаги таниқли мутахассислардан бири Вадим Абрамов ўз қўлига олди. Табиийки, Вадим Карленович ҳам “Бунёдкор” клубига ўз услубига мос футболчиларни жалб қилади. Қисқаси, янги мавсумда биз мутлақо янгиланган “Бунёдкор”ни кўрамиз шекилли.
Bunyod-ketdi (1).jpg
Дилшод Жўраев (5), АГМК жамоасига.
Bunyod-ketdi (3).jpg
Мирғиёс Сулаймонов (20), АГМК жамоасига.
Bunyod-ketdi (5).jpg
Анвар Ғофуров (6), ҳозирча «Бунёдкор»га содиқ.
photo5327896477193841090.jpg
Рустам Ашурматов (2), «Пахтакор» жамоасига.
photo5327896477193841091.jpg
Акром Комилов (4), «Пахтакор» жамоасига.
photo5327896477193841092.jpg
 
Филипп Райевац (99), «Локомотив» жамоасига.

 

Отабек Эшмаматов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА