Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш борасидаги шартномалар кучга кирганда имтиёзлар ҳақида маълум қилинган.
Унга кўра, дунё меҳмонхона брендларининг топ-50 дан фойдаланганлар шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштирилади. Дастлабки, элликта 3 юлдузли меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 доллар эквивалентида, дастлабки ўттизта 4 юлдузли меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 доллар эквивалентида.
Айни вақтда топ-50 рўйхатига кирган меҳмонхона брендларини Туризмни ривожлантириш қўмитаси эълон қилди.
1. Hilton
2. Marriott
3. HYATT
4. Sheraton
5. Holiday Inn
6. Courtyard
7. Hampton Inn
8. Mercure
9. Ramada
10. SHANGRI-LA ASIA
11. Hotel ibis
12. Westin
13. DoubleTree
14. Premier Inn
15. Four Points
16. Embassy Suites Hotels
17. Fairfield Inn & Suites
18. Crowne Plaza
19. Renaissance Hotels
20. Novotel
21. Comfort Inn
22. NH
23. Residence Inn
24. SpringHill Suites
25. Autograph Collection Hotels
26. The Ritz Carlton
27. Melia
28. TRYP
29. Homewood Suites
30. Quality
31. Aloft
32. InterContinental
33. Howard Johnson
34. Millennium Hotels
35. XIV
36. Taj
37. Extended Stay America
38. Mandarin Oriental
39. Baymont
40. Sol
41. Copthorne Hotels
42. Jinjiang
43. Luxury Collection
44. Comfort Suites
45. Homeinns
46. Pullman
47. Le Meridien
48. La Quinta
49. Radisson Blu
50. Waldorf Astoria
Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш мақсадидаги меҳмонхона фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга топ-50 рейтингига кўра дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендлари билан ҳамкорлик қилиш тавсия этилмоқда.
ЎзА