“Бавария”га “Челси”нинг ёш футболчиси керак

Лондоннинг “Челси” клуби тарбияланувчиси Каллум Хадсон-Одои “Бавария”га кўчиб ўтиши мумкин.

Sky Sports нашри маълум қилишича, мюнхенликлар 18 ёшли инглиз футболчиси учун аристократлар томонидан талаб қилинаётган 35 миллион фунт стерлингни тўлашга тайёр.

Бироз аввал футболчи “Челси” клуби директори Марин Грановскийдан ўзини “Бавария” жамоасига қўйиб юборишларини сўраган эди.

Каллум Хадсон-Одоининг лондонликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Ёш футболчи жорий мавсум Премьер-лига доирасида “Челси” таркибида атиги битта ўйинда 43 дақиқа ҳаракат қилган холос.

 

ЎзА