Икки кун давом этган мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Ички ишлар вазирлиги жамоасига насиб этди. Миллий гвардия жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритди. Норасмий умумжамоа ҳисобида кучли учликни Давлат хавфсизлиги хизмати жамоаси якунлаб берди.
Санъаткорлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар ва мафтункор рақслар йиғилганларга бир олам қувонч улашди. Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА