Энг кучли Қуролли кучлар ходимлари аниқланмоқда

Хабар берганимиздек, куни кеча “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида қўл жанги бўйича Қуролли кучлар очиқ чемпионатига старт берилганди.
Унда мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимига кирувчи саккиз жамоа, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия ҳамда Миллий гвардия тасарруфидаги “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ходимлари иштирок этишяпти.
Яна бироздан кейин пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушбу мусобақанинг финал жанглари бошланади. Етти вазн тоифасида ўтказилаётган Қуролли кучлар очиқ чемпионатининг бешта вазнида Ички ишлар вазирлиги ходимлари чемпионлик учун гиламга тушишади.
Қўл жанги бўйича Қуролли кучлар очиқ чемпионатининг финал жуфтликлари:
– 65 кг. Равшан Абдулазизов (ИИВ) – Жасур Жўраев (Миллий гвардия)
– 70 кг. Муҳиддин Мамажонов (ИИВ) – Олим Нормуродов (Мудофаа вазирлиги)
– 75 кг. Муртозбек Мамашокиров (ДХХ) – Жаҳонгир Жумаев (ИИВ)
– 80 кг. Жасур Солижонов (ИИВ) – Барҳаёт Обидов (ДХХ)
– 85 кг. Абдужалол Хўжамуродов (Миллий гвардия) – Бобур Раҳматов (ИИВ)
– 90 кг. Жамшид Раҳмоналиев (ДХХ) – Батирбек Хожабеков (Миллий гвардия)
+ 90 кг. Илёс Раимов (Миллий гвардия) – Баҳодир Қосимов (Мудофаа вазирлиги)

 

Отабек Эшмаматов, ЎзА