Ўзбекистон – умумий уйимиз

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Чимбой, Қўнғирот, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳрида“Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз!” шиори остида фестиваль ўтказилди.

Унда миллий маданий марказлар аъзолари, ёзувчи-шоирлар, таниқли санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, талабалар, академик лицей, касб-ҳунар коллежи,умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Фестиваль доирасида “Миллий ва диний бағрикенглик: тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзусида конференция ўтказилди, “Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашда оила ва хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида учрашувлар, миллий таомлар ва либослар танловлари ташкил этилди.

5.JPG
6.JPG
19.JPG
30.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА