Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги идоралар бугунги ислоҳотлар жараёнида тўлақонли кучга айландими?

Барча давлатларда Ҳукумат турли соҳалардаги ислоҳотлар ижроси учун жавоб берадиган орган ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ҳукумат таркибига 160 дан ортиқ идора ва ташкилотлар киради, Бош вазирнинг соҳа ва тармоқлар бўйича 8 нафар ўринбосари мавжуд. Лекин Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги идоралар бугунги ислоҳотлар жараёнида тўлақонли кучга айландими? Бу саволга, афсуски, ижобий жавоб беролмаймиз.
Вазирлар арзимаган масала бўйича ҳам Бош вазир олдига қатнайди. Оқибатда Ҳукумат фақат кундалик масалаларни ҳал қиладиган тузилмага айланиб бормоқда, -деди Президент.

 

ЎзА