2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етадими?

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чоралар кўришимиз лозимлигини айтди.
Бизда туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий-маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Ҳолбуки, мамлакатимизнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд, деди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Шу асосда 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етишига, туризм экспортидан келадиган даромад эса 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш лозимлиги таъкидланди.

 

ЎзА