Маданият ва истироҳат боғларида спорт майдончалари, амфитеатр, “Китоб кафелари” бўлади

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари давлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, уларни замонавий ёшлар масканларига айлантириш чораларини кўришимиз, ушбу боғлар таркибида биринчи навбатда спорт майдончалари, амфитеатр ва кичик саҳналар, кутубхона, “Китоб кафелари” бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Бугунги кунда ёшларимизнинг билим ва маълумот олишининг асосий манбаи Интернет экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, жамоат жойларида бепул “вай-фай” ҳудудларини ташкил этиш чораларини кўришимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА