Мурожаатнома: Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тизими қайта кўриб чиқилади

Президентимиз Мурожаатномада пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди.
Яқинда ушбу масала бўйича Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб ишлайдиган барча пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. Ислоҳотларнинг кейинги босқичида ушбу чекловлар бутунлай бекор қилинади, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Парламентга Мурожаатномасида айни вақтда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, ўн олти ёшгача даврдаги боқувчисини йўқотганларни ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборимизда туриши керак, умрини ногирон фарзандига қараш, уни парвариш қилишга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз, деб таъкидлади.

 

ЎзА