Бугун бир қатор телеканаллар эфирга узатилмайди

xs.uz onlaynнинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таяниб маълум қилишича,  Ўзбекистон МТРК, шунингдек, “Zoʻr TV”, “Milliy TV”, “MY5”, “Sevimli TV”, “Futbol TV” каби каналлар вақтинчалик эфирга узатилмайди.
Манбанинг маълум қилишича, бунга Тошкент телеминорасида профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади. Шу боис 26 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор давлат ва хусусий телеканалларини эфирга узатиш вақтинчалик тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
“26 декабрь куни соат 9:00 дан 14:00 гача Тошкент телеминорасида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси дастурлари 26 ва 38 телевизион каналларда тарқатилади, “UZDIGITAL TV” MCHJ, “Uz Report”, “Zoʻr TV”, “Milliy TV”, “MY5”, “Sevimli TV”, “Futbol-TV” дастурларини тарқатишда танаффус бўлади”, – дейилади вазирлик баёнотида.​​

 

ЎзА