1 январдан жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:
• жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
• юридик шахслар – 12 фоиз;
• тижорат банклари – 20 фоиз;
• цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
• полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
• мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
• дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
Эслатиб ўтамиз, илгариги тартиб бўйича жисмоний шахсларнинг даромадига қуйидагича солиқ солинган:
• даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган қисмига – 0 фоиз;
• даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисмига – 7,5 фоиз;
• энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача қисмига – 16,5 фоиз;
• даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кўп қисмига – 22,5 фоиз.

 

ЎзА