Обамеянг Салоҳдан ўзиб кетди

Кеча “Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Бёрнли”ни 3-1 ҳисобида мағлуб этди. Унай Эмери шогирдлари ғалабасига Пьер Эмерик Обамеянг ўзининг муносиб улушини қўшди.
Габонлик ҳужумчи учрашувда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Натижада Обамеянгнинг мавсум бошидан буён киритган голлари сони 12тага етди ва у “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни қувиб ўтди. Мисрлик ҳужумчи ҳисобида 11та гол мавжуд.
Тўпурарлар баҳсида кейинги поғоналарни “Ман. Сити” вингери Раҳим Стерлинг ҳамда “Тоттенхэм” жамоаси сардори Харри Кейнлар эгаллаб туришибди. Улар рақиблари дарвозасига 9 тадан гол киритишган.
“Манчестер Юнайтед”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Антони Марсияль эса кеча ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди ва эндиликда унинг ҳисобида 8 та гол бор.

 

ЎзА