“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ:
• “ПрогрессГорТех” МЧЖнинг (Россия Федерацияси) Ўзбекистонда ташкил этиладиган шўъба хўжалик жамияти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади;
• ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолинади.
ЎзА