Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани “Қўйбоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини “Жамансай” участкасида “Титан цемент” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 37,8 миллион АҚШ доллари.
– Маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда юқори маркали цемент ишлаб чиқариладиган корхонамизда 200 дан зиёд киши доимий иш билан таъминланган. Мўйноқ туманидаги табиий кўлларда ўсадиган қамишдан яна бир қурилиш материали ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – дейди “Титан цемент” қўшма корхонаси бошқаруви раиси Бахтиёр Панаев.
Янги лойиҳанинг амалга оширилиши яна 200 кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар, ЎзА