2019 йил 1 январдан халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

2018 йил давомида халқ таълим соҳасида катта кўламдаги ишлар амалга оширилган бўлса ҳам, соҳада амалга оширилиши лозим ишлар кўп.
2019 йилда ҳам қатор вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган.
2019 йил 1 январдан халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Умумий ўрта таълимнинг ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари қайтадан кўриб чиқилиб, такомиллаштирилиши кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудудда иқтидорли ўқувчилар учун Президент мактаблари ташкил этилади. 2019 йилдан бошлаб, барча шароитларга эга бўлган замонавий мактаблар барпо этилиши бошланади. Жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш мақсадида “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилади. Таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғи янада кенгайтирилиши кўзда тутилган.

 

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА