Ҳайдовчилар яна бир ҳуқуқга эга бўлади

2019 йил 1 июлдан йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПX xодимига тақдим этмаслик, асоссиз тўxтатиб турилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бу гапни айни вақтда «Тараққиёт стратегияси» марказида Адлия аxбороти» брифинги ва матбуот анжуманида жорий йил 1 декабрда қабул қилинган ҳукуматнинг «Йўл-патруль xизмати xодимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда маxсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорнинг муҳим жиҳатларини тушунтиришга қаратилган матбуот анжуманида Йўл ҳаракати xавфсизлиги бош бошқармаси бош инспектори Илҳом Идиров айтиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда айтилишича, ЙПX xодими ўз xизмат вазифаларини белгиланган экипрофкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда xизматни яширин олиб бориш таъқиқланади.
Тадбир давом этмоқда.

 

Инобат Аҳатова, ЎзА