Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирокида “Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқоти юзасидан жамғарма фаолияти, ташкилий ишлари ва истиқболли режалар” мавзусида матбуот анжумани бошланди.
photo5249439682532583846.jpg
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз фармони билан ташкил этилган мазкур жамғарма магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш ва тайёргарликни ташкил қилиш, шунингдек, давлат тузилмаси, иқтисодиёт тармоқлари, таълим ва илмий муассасаларнинг истиқболли мутахассисларини ривожланган мамлакатлардаги илмий ва таълим муассасаларига малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга ҳам жўнатади.
Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари онлайн ёритиб борилади.

 

Инобат Аҳатова, ЎзА