Туризм соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди
Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида “Туризмнинг мавсумийлиги: муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Туризм олами” журнали билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари,
Америка савдо палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “Promarketing” бизнес мактаби вакиллари қатнашди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган давра суҳбатида соҳага оид турли масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда туризмнинг мавсумийлиги, муаммолар ва уларнинг ечими, ички туризмни ривожлантириш мавзулари йиғилганлар эътибор марказида бўлди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутахассислар тавсияси тингланди.

8.JPG

13.JPG
17.JPG

 

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА