Жанубий Кореяда профессионал бокс бўйича ўтказилган кечада ҳамюртимиз Олимжон Назаров ғолибликни тантана қилди.
Ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров таиландлик Саравут Жиамтонг билан WBO International камари учун жанг ўтказди.
Фаолияти мобайнида 36 та жанг ўтказиб, 31 тасида ғалаба, 5 тасида дурангга эришган Назаров 12 раундга мўлжалланган баҳснинг 3 раундида рақибини нокаутга учратди.
Айтиш лозим, профессионал боксда 16 та жангда қатнашиб, бирон марта мағлубиятга учрамаган таиландлик Саравут Жиамтонг Назаровга ютқазиб қўйиши ортидан катта рингдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Олимжон Назаров ушбу муваффақияти туфайли профессионал боксдаги чемпионлик камарлари сонини 2 тага етказди.
Жанубий Кореяда ўтган ушбу профессионал бокс оқшомида яна бир боксчимиз Абдурасул Исмоилов рингга кўтарилиб, енгил вазн тоифасида филиппинлик Ал Тоёгон билан куч синашди.
Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этди. Ҳакамларнинг қарори билан ушбу жангда дуранг натижа қайд этилди.
Т.Рўзиев, ЎзА