Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётни ривожлантириш, самарали давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Чакрабарти девонининг юридик маслаҳатчиси Мари-Анне Биркен билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида IT-Парк Ўзбекистан фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди ҳамда Ягона интегратор – UZINFOCOM фаолияти билан таништирилди.
Учрашув давомида томонлар ислоҳотлар дастурини узоқ муддатга давом эттиришнинг стратегик йўналишлари, мамлакатда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитига оид малалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА