Қашқадарё вилоятида жорий йилда қанча арзон уй-жой қурилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган вилоят фаолларининг йиғилишида бу масалага ойдинлик киритди.
– Аҳолининг арзон уйларга бўлган талабини қондириш учун 2018 йилда қишлоқ жойларда 3 мингдан зиёд, ёки ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп арзон намунали уй-жой, шуниндек, Қарши шаҳрида жами 630 хонадонли 14 та кўп қаватли уй қурилди.
2019 йилда қишлоқ жойларда 1 минг 205 та арзон намунавий уй-жой, шаҳарларда 14 та кўп қаватли уйлар барпо этилади, – деди давлатимиз раҳбари.​​

 

ЎзА