Туркия Президентига ҳамдардлик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.