Аввал хабар қилинганидек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида қиш мавсумини самарали ўтказиш юзасидан шаҳар ва туманлар штабларини ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугунги кунда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида қиш мавсуми бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, мазкур штабларда 24 соат давомида фаолият юритадиган ишонч телефонлари хизмати йўлга қуйилди.

Ишонч телефонларига ичимлик суви, табиий газ, суюлтирилган газ, электр энергияси ҳамда кўмир таъминотидаги муаммолар юзасидан ўзингиз истиқомат қилувчи ҳудуддаги ҳокимлик штабига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликларида ташкил этилган ишонч телефонлари рақамлари қуйидагича:

 

Шаҳар ва туманлар номи Ишонч телефонлари рақамлари
1 Нукус шаҳри 61-222-47-70,          61-222-68-44
2 Тўрткўл тумани 61-532-21-30
3 Беруний тумани 61-524-23-65
4 Элликқалъа тумани 61-585-22-08
5 Амударё тумани 61-515-34-49
6 Хўжайли тумани 61-554-17-30
7 Шуманай тумани 61-346-25-39
8 Қонликўл тумани 61-332-13-24
9 Қўнғирот тумани 61-312-36-36
10 Кегейли тумани 61-412-23-35
11 Чимбой тумани 61-444-42-52
12 Тахтакўпир тумани 61-435-12-24
13 Қораўзак тумани 61-465-43-69
14 Мўйноқ тумани 61-322-12-97
15 Нукус тумани 61-226-41-81
16 Тахиатош тумани 61-572-22-91

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати