Айни вақтда пойтахтимизда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Корея Республикасининг Геонжи Даэжин технопарки ҳамкорлигида Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки фаолиятига бағишланган бизнес-брифинг бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Корея технопаркининг делегацияси вакиллари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, тўқимачилик корхоналари ва ОАВ вакиллари иштирок этяпти.
Брифинг давомида кореялик экспертлар гуруҳи томонидан иштирокчиларга Тошкентдаги тўқимачилик технопарки фаолияти ва вазифалари, мамлакат тўқимачилик саноатини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
Сайтимизни кузатишни давом этинг.
Инобат Аҳатова , ЎзА