Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашида “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Ушбу нишон қорақалпоғистонлик 14 нафар фуқарога берилди.
– Мазкур нишон жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, фуқаролар йиғинлари фаолиятини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларга катта рағбат бўлди, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси биринчи ўринбосари Тажибай Романов.
Есимхон Қаноатов, ЎзА