Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида Бош қомусимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил этилган фестиваль давомида “Ёшлар билан очиқ суҳбат”, “Карьера куни”, “Келажак бунёдкорлари”, “Муваффақиятга эришиш сирлари”, “Агросаёҳат”, “Бизнес саёҳат” каби лойиҳалар, “Фарзандлик бурчим” номли патронаж ёшлар лойиҳаси, “Ёшлар спартакиадаси” спорт мусобақалари, “Ўзбекистон Қуролли Кучлари – матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби” тушунчасини тарғиб қиладиган оммавий тадбирлар, “Мустаҳкам оила сири”, “Келажак фермери”, “Музейга саёҳат” сингари қатор тадбирлар ташкил қилинди.
“Ёшлар спартакиадаси” доирасида спортнинг марафон, мини-футбол, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси, бадиий гимнастика турлари бўйича 51 та спорт мусобақаси ўтказилиб, уларда 4 минг 600 дан зиёд ёшлар иштирок этди.
Тадбир якунида санъат усталари иштирокида гала-концерт намойиш этилди.