Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида шу йилнинг 2 декабрь куни «Россия экспорт маркази» томонидан россиялик машҳур тадбиркор Шамиль Аляутдинов иштирокида семинар ташкил этилади.
Тадбир «Беихтиёрий қашшоқлик ва бойлик» мавзусида ташкил этилиб, ўзбек китобхонлари, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатадиган ишбилармонлар, кенг омма учун мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, Шамиль Аляутдинов Шахсни ривожлантириш бўйича халқаро бизнес-лойиҳа, 30 дан ортиқ бестселлерлар муаллифи, Россиядаги бир неча йирик компаниялар инвестори ҳисобланади.
Сайтимизни кузатишни давом этинг, семинар тафсилотлари кенг ёритилади.
ЎзА