Битирувчилар иккита дипломли бўлади

Тошкент фармацевтика институти вакиллари Санкт-Петербург давлат кимё фармацевтика университетига ташриф буюрди. Улар таълим даргоҳидаги кутубхона, кафедралар, лабаратория хоналари, ўқув жараёнлари, доривор ўсимликларни етиштириш учун мўлжалланган ҳудуд ҳамда моддий техник базалари билан яқиндан танишдилар. 
Санк-Петербург давлат кимё фармацевтика университети ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида меморандум имзоланди. “Йўл харитаси”га кўра, масофавий малака ошириш тизимини йўлга қўйиб, тез орада профессор-ўқитувчилар билан тўғридан-тўғри онлайн тарзда дарслар ташкил этилади.
Ташриф сўнгги Тошкент фармацевтика институтида Санкт-Петербург давлат кимё фармацевтика университети билан ҳамкорликда факультет ташкил этиш ҳамда ушбу факультет битирувчиларига иккита диплом тақдим этилиш юзасидан келишув имзоланди.
photo5471920010667600639.jpg
photo5471920010667600642.jpg
photo5471920010667600643.jpg

 

ЎзА