ТАТУнинг Қарши филиали Беларусь давлат технология университети билан ҳамкорлик қилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали вакиллари Беларуссия давлат технология университетига ташриф буюрди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, юртимиз вакиллари Беларуссия давлат технология университетининг кафедра ва бўлимлари, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишгач иккала университет раҳбарларининг мулоқоти ташкил этилди.

Мулоқот давомида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилиб, таълим дастурларини ташкил қиладиган моделлар кўриб чиқилди ҳамда икки университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш бўйича мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди

photo5469756163194202546.jpg

 

Инобат Аҳатова, ЎзА