Махсус веб-илова орқали қимматли қоғозлар олди-сотдиси амалга оширилади

Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Ўзгартиришларга асосан низомнинг татбиқ этилувчи қимматли қоғозлар жумласига инфратузилма облигациялари ҳам қўшилди.
Мижоз депозитарийси тушунчаси бекор қилиниб, мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси мижоз инвестиция воситачиси этиб белгиланди.
Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни махсус веб-илова орқали топшириши мумкинлиги белгилаб қўйилди.​​

 

ЎзА