Хайрия тўплаш ўн кунлиги эълон қилинди

2018 йилнинг 26 ноябридан – 6 декабригача Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги эълон қилинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Унга кўра, хайрия ҳисобидан аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож якка-ёлғиз кекса қариялар, ногиронлар, сурункали касаллар, кўп фарзандли кам таъминланган оилаларга, шунингдек, турли табиий ва техноген офатларда жабрланганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш кўзда тутилган.
Хайрия тўплаш ўн кунлиги давомида жамиятнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, ходимларни жамоавий аъзоликка жалб этиш ва аъзолик маркаларини тарқатиш ишлари ҳам олиб борилади.​​

 

ЎзА