Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди
Казбеков Жусипбек Сидикбекович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Казбеков Жусипбек Сидикбекович 1973 йил 15 апрель санасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган.
1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ҳамда 2011 йилда Колорадо штати университетини (магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.
Ж.Казбеков 2015 йилдан бугунги кунгача Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозим Президентимизнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги топшириқларига биноан жорий қилинмоқда.

 

ЎзА