Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми кун тартибидаги масалалар нималардан иборат?

2-КУН. Самарқанд шаҳрида давом этаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг 23 ноябрда ташкил этиладиган ялпи мажлиси бу борадаги халқаро тажриба ва амалиёт муҳокамасига бағишланади.
Инсон ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашда миллий институтларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан инсон манфаатини ҳимоя қилиш, унга риоя этилишини таъминлашдаги ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Самарқанд шаҳрида давом этаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг 23 ноябрда ташкил этиладиган ялпи мажлиси бу борадаги халқаро тажриба ва амалиёт муҳокамасига бағишланади.
Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Мўғулистон миллий комиссияси бош комиссари Ямсран Бьямбадорж, Қирғизистон Омбудсмани Токон Мамитов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Индонезия миллий комиссияси раиси Аҳмад Тауфан Даманик, Инсон ҳуқуқлари бўйича Оман султонлиги қўмитаси аъзоси Исҳоқ бин Жумма ал-Харусийлар маъруза қилади.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА