​Оролнинг ўтмиши ва бугуни

Президентимизнинг 2017 йил 28 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тумандаги «Экология» музейи “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси томонидан реконструкция қилиниб, янги қиёфа касб этди.
– Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи филиали сифатида фаолият кўрсатаётган ушбу маънавият масканида 300 дан ортиқ экспонат мавжуд, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Сания Бойбосинова. – Музейга ташриф буюрганлар Орол денгизининг ўтмиши ва бугунги кундаги флораси, фаунаси ва маҳаллий аҳоли этнографияси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
4.jpg
9.jpg
11.jpg
12.jpg
16.jpg
19.jpg
20.jpg
28.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​