Ўзбeкистон дeлeгацияси Бруссeлга амалий ташриф билан боради

2018 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Бруссел шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон делегацияси «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, «Евроиттифоқ – Марказий Осиё» минтақалараро учрашувида иштирок этади. Шунингдек, Бруссел шаҳрида ЙИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЙИга раислик қилаётган Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Княйсел, Белгия Ташқи ишлар вазири Диде Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказади.​​

 

ЎзА