​Эшитдингизми? Хорижий валютани банкоматга қўясиз ва … сўмга айирбошланади!

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб 24/7 режимида, кечаю кундуз, ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини ишга тушираётганлиги аввал хабар берилган эди.
 
photo5397690318524098970.jpg
Банк томонидан яна бир қулайлик яратилди – Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорига яқин ҳудудда жойлашган 24/7 шохобчасида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи банкомат тўлиқишга туширилди.
Эндиликда мазкур шохобчадаги банкомат орқали фуқаролар, туристлар кечаю кундуз, куннинг исталган вақтида АҚШ долларини айирбошлаши мумкин!
Видеога ссилка: https://youtu.be/4cgMgIeQ-08
Банк томонидан яна 19 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи шундай банкоматлар харид қилинган бўлиб, яқин кунларда республиканинг турли ҳудудларида жойлашган 24/7 режимида ишлайдиган шохобчаларда ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 24/7 шохобчалари замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Маълумот учун:
 
Телефон: 71 150-93-39
 
Веб-сайт: www.qqb.uz
 
 

 

ЎзА