Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Нукус” темир йўл вокзали атрофида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишини фош этишди.
Фуқаролар А.Н ва О.С 5 та “Миф 3в1” ёзувли картон қутига жойланган 2,5 килограммга тенг бўлган порох ва 3 минг 72 дона “ЦБО-Н” номли капсюлни қўшни давлатдан сотиб олиб, республика ҳудудига яширинча олиб ўтган ва уларни 1,5 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига шартли харидорга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинган.
Ушбу қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 248-моддасининг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва суд ҳукми билан фуқаро О.С.га 6 йил, А.Н.га нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
ЎзА